Ўзбек қовунлари Британияга самолётда етказиб берилмоқда
Ўзбекистонда етиштирилган «Келин бармоқ» узуми ҳамда «Торпеда», «Кўкча» ва «Оби новвот» қовунларини Буюк Британияга етказиб бериш бошланди. Маҳсулотлар Узбекистан Аирвайсънинг мунтазам авиақатновлари орқали экспорт қилинмоқда.

Ўзбек қовунлари Британияга самолёт орқали етказилмоқда
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти географиясини кенгайтириш доирасида маҳаллий узум ва қовунларнинг янги навлари Буюк Британия бозорига чиқарилди.
Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги маълум қилди.
Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонаси кўмагида Британиянинг Сапитал Фоодсервисе компанияси ўзбек мева-сабзавот маҳсулотларини импорт қилишни бошлаган.
Хусусан, Буюк Британияга Ўзбекистонда етиштирилган «Келин бармоқ» навли узум, шунингдек, «Торпеда», «Кўкча» ва «Оби новвот» навли қовунлар юборилмоқда.
Экспорт қилинаётган маҳсулотларни Британияга тез етказиш учун ҳаво транспортидан фойдаланилмоқда. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Узбекистан Аирвайс авиакомпаниясининг мунтазам рейслари орқали манзилга олиб борилмоқда.
Мева-сабзавот маҳсулотларини Буюк Британияга етказиб бериш жараёни мавсум охиригача мунтазам давом эттирилиши режалаштирилган.
Қайд этилишича, ушбу ҳамкорлик Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг Британия бозоридаги иштирокини кенгайтириш, маҳаллий мева-сабзавотларга бўлган талабни ошириш ҳамда ўзбек маҳсулотларининг хориждаги нуфузини мустаҳкамлашга қаратилган.
Шу тариқа, Буюк Британияга экспорт қилинаётган ўзбек қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ассортименти «Келин бармоқ» узуми ва қовуннинг бир нечта маҳаллий навлари ҳисобига кенгаймоқда.

