Ўрта Чирчиқда Лабо, Ласетти ва Траскер тўқнашди
Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида Лабо, Ласетти ва Траскер русумли автомобиллар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Тўқнашувдан сўнг автомобилларда ёнғин келиб чиққан. Расмий маълумотга кўра, ҳодисада ҳеч ким жароҳат олмаган.

Ўрта Чирчиқ туманида Лабо, Ласетти ва Траскер иштирокида ЙТҲ содир бўлди.
Бугун эрталаб, тахминан соат 07:30 атрофида, Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани ҳудудидан ўтувчи Д002 «Тошкент-Нурафшон» автомобил йўлининг 9-километрида учта автомобил – Лабо, Ласетти ва Траскер тўқнашуви билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
Ҳодиса натижасида автомобилларда ёнғин келиб чиққан. Воқеа жойига зудлик билан етиб келган ўт ўчириш бригадалари томонидан ёнғин тўлиқ бартараф этилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу ЙТҲ оқибатида ҳеч ким жиддий жароҳат олмаган.
Айни пайтда Ўрта Чирчиқ тумани Ички ишлар бўлими томонидан мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

