Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан бир кун дам олинади
1-октабр - Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан ходимлар бир кун дам олади. Бу йил байрам пайшанба кунига тўғри келмоқда. Қўшимча дам олиш кунлари назарда тутилмаган.

Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан бир кун дам олинади.
2-октабр, жума куни одатдаги иш тартиби сақланиб қолади. Яъни беш кунлик ҳамда олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун бу кун иш куни ҳисобланади.
3-октабр, шанба кунги иш тартиби эса ходимнинг иш ҳафтасига қараб белгиланади. Беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар дам олади, олти кунлик иш ҳафтасидагилар эса ишга чиқади.
Шу тариқа, октабр ойининг илк кунларида қуйидаги тартиб амал қилади:
1-октабр, пайшанба
- байрам муносабати билан дам олиш куни;
2-октабр, жума
- иш куни;
3-октабр, шанба
- беш кунлик иш ҳафтасидагилар учун дам олиш, олти кунлик иш ҳафтасидагилар учун иш куни.
Демак, байрам сабаб кетма-кет бир неча кунлик дам олиш бўлмайди. 1-октабрдаги байрам дам олишидан кейин 2-октабр куни иш фаолияти давом этади.

