Спорт

ОÇЛ-2. «Насаф» суперкамбек билан «Ал-Кувайт»ни маğлуб этди

Қарşининг «Насаф» клуби Осиё Çемпионлар Лигаси 2 гуруҳ босқиçидаги тöртинçи öйинини «Ал-Кувайт» (Кувайт) клубига қарşи öтказиб, 3:2 ҳисобида ğалаба қозонди ва гуруҳдан çиқиş имкониятини сақлаб қолди.

ОÇЛ-2. «Насаф» суперкамбек эвазига «Ал-Кувайт»ни енгди

Осиё Чемпионлар Лигаси 2 гуруҳ босқичининг 4-турида «Насаф» сафарда «Ал-Кувайт» (Кувайт) меҳмони бўлди. 4-ноябр куни ўтказилган А гуруҳи учрашуви меҳмонлар учун муваффақиятли якунланди.

Биринчи бўлимда «Ал-Кувайт» кетма-кет икки гол урди. «Насаф» эса иккинчи бўлимда фаоллашиб, Бобир Абдухолиқовнинг 2 та ва Ойбек Рустамовнинг голлари ҳисобига ғалабани қўлга киритди.

Ушбу натижадан сўнг «Насаф» 4 очко билан гуруҳда учинчи ўринда бормоқда. «Ал-Кувайт» эса 6 очко билан иккинчи поғонада.

«Насаф» турнирдаги кейинги ўйинини 25-ноябр куни ўз майдонида Баҳрайннинг «Ал-Холидия» клубига қарши ўтказади.

АЛ-КУВАЙТ (Кувайт) - НАСАФ (Ўзбекистон) 2:3

Голлар: Ёсин Хенисий (27), Муҳаммад Фурайх (34) - Бобир Абдихолиқов (57, 67), Ойбек Рустамов (81)

«Ал-Кувайт»: Аҳмад Аз-Зефирий (Юсуф Носир 83), Амоори, Муҳаммад Даҳам (Файсал Зайд 78), Али Ҳусайн, Муҳаммад Фурайх (Ризо Ҳоний 78), Умар Гонсалес, Муҳаммад Марҳун, Ёсин Хенисий (Муҳаннад Ал-Муҳаммад 64), Суод Алхуşан, Арсен Зола Киаку, Абдуллоҳ Ал-Қарзаий (Ҳумуд Ас-Санусий 64).

«Насаф»: Абдувоҳид Неъматов, Алибек Давронов (Қувонçбек Хуşвақтов 55), Акрамжон Комилов (Дилşод Муртазаев 46), Аденис Şала (Юсуф Отубанжо 46), Зафармурод Абдираҳматов, Бобир Абдухолиқов, Şароф Муҳитдинов, Ойбек Рустамов, Муродбек Раҳматов, Аббосжон Ğуломов (Сардорбек Баҳромов 46, Диёрбек Абдуназаров 78), Умарбек Эşмуродов.

Огоҳлантириşлар: Умар Гонсалес (41), Сардорбек Баҳромов (54), Муродбек Раҳматов (74)

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.