Иқтисодиёт

“Ўзмиллийбанк” Хитой капитал бозорига 250 млн долларли облигациялар чиқариш орқали киришни режалаштирмоқда

ъЎзмиллийбанкъ АЖ ва Хитойнинг СИСС компанияси ўртасида 250 млн долларли облигациялар чиқариш тўғрисида битим имзоланди. У халқаро инвесторлар доирасини кенгайтириш ва Ўзбекистондаги устувор инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун Осиё капитал бозори ресурсларини жалб қилиш имконини беради.

“Ўзмиллийбанк” Хитой капитал бозорига 250 млн долларлик облигациялар орқали киришни режалаштирмоқда

2026-йил 9−10-сентабр кунлари Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов бощилигидаги делегациянинг Хитойнинг Гонконг махсус маъмурий ҳудудига ташрифи доирасида “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” АЖ (“Ўзмиллийбанк”) ва Чина Интернатионал Сапитал Сорпоратион (СИСС) Осиё капитал бозорида ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришди.

“Бир макон, бир йўл” ташаббусининг 11-саммити доирасида томонлар Гонконг фонд биржасида Хитой юани ва Ўзбек сўмида умумий қиймати 250 миллион доллар эквивалентига тенг бўлган халқаро облигацияларни чиқариш ҳамда уларни Гонконг фонд биржасида листингдан ўтказишни назарда тутувчи битимни имзолади.

Эришилган келишув “Ўзмиллийбанк” АЖнинг Осиё капитал бозорига илк бор чиқишини англатади ҳамда банкнинг халқаро қарз олиш географиясини кенгайтириш учун қўшимча имкониятлар яратади. Мазкур келишув амалга ошса, банкнинг молиялаштириш манбалари ва валюта таркибини диверсификация қилиш, халқаро инвесторлар доирасини кенгайтириш ҳамда Ўзбекистондаги устувор инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун Осиё капитал бозори ресурсларини жалб қилиш имконини беради.

Режалаштирилаётган ушбу эмиссия “Ўзмиллийбанк” АЖнинг халқаро капитал бозорларидаги изчил фаолиятининг навбатдаги босқичи ҳисобланади. 2020-йилдан буён банк Лондон ва Вена фонд биржаларида умумий қиймати 1,13 млрд долларни ташкил этувчи учта облигация эмиссиясини амалга оширган.

Мазкур келишув 2026-йилга мўлжалланган давлат инвестиция дастурини амалга ошириш доирасида имзоланган бўлиб. Ушбу дастурга мувофиқ, “Ўзмиллийбанк” АЖ зиммасига Ўзбекистондаги устувор лойиҳаларни амалга ошириш учун етакчи халқаро молия институтларидан жами 1,5 млрд доллар эквивалентидаги маблағларни жалб этиш вазифаси юклатилган.

Имзоланган келишув Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги молиявий-иқтисодий ҳамкорликни изчил кенгайтириш борасидаги амалий натижалардан бири бўлиб, мазкур ҳамкорлик сўнгги йилларда икки давлат етакчиларининг узоқни кўзлаган сиёсати ва стратегик қарашлари туфайли янги босқичга кўтарилди.

Икки томонлама муносабатларда савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўтган йил якунларига кўра, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 18 млрд долларга яқинлашди. Яқин йилларда мазкур кўрсаткични 30 млрд долларга етказиш мақсад қилиб олинди. Амалдаги қўшма инвестиция лойиҳалари портфели қарийб 60 млрд долларни ташкил этиб, Ўзбекистонда 6 мингдан ортиқ қўшма корхона фаолият юритмоқда.

Шу нуқтаи назардан, Хитойнинг етакчи молия институтлари билан ҳамкорлик кенгайиб, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун капитал жалб қилишнинг янги механизмлари жорий этилмоқда. “Ўзмиллийбанк” АЖнинг СИСС билан эришган келишуви мазкур йўналишдаги амалий қадамлардан бири бўлиб, Ўзбекистоннинг Осиё капитал бозорларидаги иштирокини кенгайтириш, молиялаштириш манбаларини диверсификация қилиш ҳамда мамлакат иқтисодиётига узоқ муддатли ресурсларни жалб этишга хизмат қилади.

“Ўзбекистон Республикаси Ташқи Иқтисодий фаолият миллий банки” АЖ 1991-йилда ташкил этилган бўлиб, мамлакатдаги энг йирик тизимли аҳамиятга эга банк ҳисобланади. 2025-йил якунларига кўра, банк активлари 12 млрд доллардан, кредит портфели 9 млрд доллардан, жами капитали эса 1,6 млрд доллардан ошган.

Чина Интернатионал Сапитал Сорпоратион (СИСС) 1995-йилда ташкил этилган бўлиб, Хитойнинг етакчи инвестиция банкларидан бири ҳисобланади. Компания инвестиция банкинг, капитал бозорлари ва активларни бошқариш соҳаларида хизматлар кўрсатади ҳамда Гонконг, Сингапур, Лондон ва Ню Ёрк каби халқаро молия марказларида ўз фаолиятини амалга оширади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.