“Ўзмиллийбанк” Шаҳрисабздаги 2,1 км узунликдаги “Мираки” дор йўлини сотувга қўйди
Ўзбекистон Миллий банки мамлакатдаги энг узун замонавий дор йўлларидан бири — Шаҳрисабз туманидаги ъМиракиъ туризм марказида жойлашган 2084 метр узунликдаги ъМиракиъ дор йўлини сотувга қўйди.

“Ўзмиллийбанк” Шаҳрисабздаги 2,1 км узунликдаги “Мираки” дор йўлини сотувга чиқарди
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидаги “Хисорак” сув омбори ёнида жойлашган “Мираки” сайёҳлик марказида узунлиги 2 084 метр бўлган замонавий “Мираки” дор йўли савдога қўйилди.
Дор йўли учун ускуналар дунёга машҳур Доппелмайр Сеилбаҳнен ГмбҲ (Австрия) компанияси томонидан ишлаб чиқарилган.
Йўловчилар ташиш 8 ўринли 20 та Сарватеч кабиналари орқали амалга оширилади. Ўтказиш қуввати бир томонга соатига 660 тагача йўловчини ташкил этади.
Дор йўли 7 та таянчда жойлашган. Пастки стансия денгиз сатҳидан 997 метр баландликда, юқори стансия эса денгиз сатҳидан 1 349 метр баландликда жойлашган. Баландликлар фарқи 352 метрни ташкил этади.
Пастки стансияда дор йўли ҳаракат механизми, лифт, эсдалик совғалар дўкони, кафе, тез тиббий ёрдам пункти, она ва бола хонаси, банкомат, автотураргоҳ ҳамда электр транспорт воситаларини қувватлантириш шохобчаси мавжуд.
Юқори стансияда эса кафе, болалар майдончаси, томоша ва селфи зоналари бор.
Ер участкасининг умумий майдони 1,9 гектар.
Обьектни сотиш шартлари: бошланғич баҳоси 158,2 млрд сўм; тўлов шартлари — 30% дастлабки тўлов, қолган 70% харид шартномаси имзоланган кундан бошлаб 3 ой ичида тўланади. Зарур ҳолларда инвестор “Ўзмиллийбанк”дан мулк қийматининг 70 фоизини қоплаш учун кредит олиши мумкин.
Э-ауксион электрон савдо майдончасида онлайн савдоларни ўтказиш санаси — 30-октабр.
Қўшимча маълумот олиш ёки учрашув ташкил этиш учун НБУ Инвест Гроуп АЖга қуйидаги манзил бўйича мурожаат қилиш мумкин: Миробод тумани, 95 Я. Ғуломов кўчаси (8-қават).
Телефон: (+998) 78−148−26−58.
Э-маил: [email protected]

