Озиқ-овқат хавфсизлиги қўмитасида тайинловлар амалга оширилди
Жамшид Олимович Урунов қўмита раисининг ўсимликлар карантини ва ҳимояси йўналиши бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача

Озиқ-овқат хавфсизлиги қўмитаси раҳбариятида янги тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати маълум қилди.
Қўмита раисининг ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича ўринбосари лавозимига Жамшид Олимович Урунов тайинланди. У ушбу лавозимга қадар Бизнес-омбудсман ўринбосари сифатида фаолият юритган.
Хуршид Хотамджанович Рахматуллаев қўмита раисининг молия ва иқтисод масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бунгача у "Ўзсувтаъминот" АЖ бошқарув раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.
Фурқат Закирович Жалилов қўмита раиси ўринбосари лавозимини эгаллади. У илгари Президент Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаментининг бош инспектори бўлган.
Элёр Холматович Талабоев қўмита раисининг комплаенс ва коррупсияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

