Маҳаллий

“Ўзгидромет” 26-августга об-ҳаво прогнозини эълон қилди

“Ўзгидромет” 26-август, чоршанба куни учун об-ҳаво маълумотини тақдим этди. Унга кўра, ушбу санада ҳаво ҳарорати 40 даражадан ошмайди.

**Тошкент шаҳрида:** Ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан 3-8 м/с тезликда шамол эсади. Кечаси ҳарорат 18-20 даража, кундузи эса 33-35 даража атрофида бўлади.

**Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида:** Ҳаво бироз булутли, айрим жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 17-22 даража, кундузи 33-38 даража бўлиши прогноз қилинмоқда.

**Бухоро ва Навоий вилоятларида:** Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан 9-14 м/с тезликда шамол эсади. Кечаси ҳарорат 18-23 даража, кундузи 33-38 даража оралиғида бўлади.

**Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида:** Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 17-22 даража, кундузи 32-37 даража бўлиши кутилмоқда.

**Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида:** Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Кечаси ҳарорат 18-23 даража, кундузи 35-40 даража атрофида бўлади.

**Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида:** Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан 5-10 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 17-22 даража, кундузи 32-37 даража бўлиши прогноз қилинмоқда.

**Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида:** Ҳаво бироз булутли, айрим жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Кечаси ҳарорат 12-17 даража, кундузи 25-30 даража оралиғида бўлади.

“Ўзгидромет” маълумотларига кўра, иш ҳафтасининг биринчи ярмида Ўзбекистон бўйлаб иқлимий меъёрга яқин бўлган бироз иссиқ об-ҳаво сақланиб қолади. Ҳафтанинг иккинчи ярмида эса кундузги ҳаво ҳарорати 2-3 даражага кўтарилиши кутилмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.