Маҳаллий

Ўзбекнефтгаз, УзАуто ва Соса-Сола: қайси ишлаб чиқариш корхоналари кўп солиқ тўлади?

2026-йилнинг январ–июн ойларида ишлаб чиқариш соҳасидаги корхоналар 81 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўлади

Ўзбекнефтгаз, УзАуто ва Соса-Сола: қайси ишлаб чиқариш корхоналари энг кўп солиқ тўлаган?

Солиқ қўмитаси томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, 2026-йилнинг дастлабки олти ойида ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи 64 551 та юридик шахс жами 81,1 триллион сўмдан зиёд солиқ тўлаган.

Ушбу умумий тушумнинг 14,4 фоизи, яъни 11,65 триллион сўми энг йирик 20 та солиқ тўловчи корхона ҳиссасига тўғри келган. Мазкур корхоналарнинг товар айланмаси 88,4 триллион сўмни ташкил этган бўлса, улар томонидан фойдаланилган солиқ имтиёзлари 1,57 триллион сўмга етган.

Энг кўп солиқ тўлаган ишлаб чиқариш корхоналари рўйхати қуйидагича:

* «Ўзбекнефтгаз» АЖ — 1,997 триллион сўм;

* «УзБАТ» АЖ — 1,540 триллион сўм;

* «УзАуто Моторс» АЖ — 1,159 триллион сўм;

* «Соса-Сола Ичимлиги Узбекистан, Лтд» МЧЖ ХК — 869,1 миллиард сўм;

* «Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖ — 717,5 миллиард сўм.

Солиқ тушумларининг таркиби қуйидагича тақсимланган:

* ҚҚС — 3,59 триллион сўм;

* Аксиз солиғи — 2,62 триллион сўм;

* Фойда солиғи — 2,28 триллион сўм;

* Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ — 1,21 триллион сўм;

* Ижтимоий солиқ — 732,9 миллиард сўм;

* ЖШОДС — 685,2 миллиард сўм;

* Мол-мулк солиғи — 308,9 миллиард сўм;

* Бошқа солиқлар — 223,5 миллиард сўм.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.