Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида болалар жазирама пайтида очиқ ҳаводаги тадбирларга жалб этилди

Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида болалар жазирама даврида очиқ ҳаводаги тадбирларга жалб этилган. Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидаги турли мактабларда июл ойининг биринчи ўн кунлигида мактаб ўқувчилари ва боғча тарбияланувчилари очиқ ҳаводаги тадбирларга қатнашди. Болалар омбудсмани жазирама об-ҳаво шароитида мактабгача ва мактаб таълими муассасаларида болалар саломатлигини ҳимоя қилиш бўйича расмий фикр билдирди.

Бундай ҳолатлар болалар саломатлигига зарар етказиши ва белгиланган стандартларга зид эканини таъкидлаб, жазирама пайтида болаларни очиқ ҳаводаги тадбирларга жалб этишни чеклашга чақирилди. Шунингдек, юқори ҳарорат ва тўғридан-тўғри қуёш нурлари остида болаларнинг бўлишига йўл қўйган масъулларга нисбатан тегишли чоралар кўрилиши ва бундай ҳолатларнинг келгусида олдини олиш қатъий таъминланиши зарурлиги қайд этилди.

Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ижтимоий тармоқларда аномал иссиқ кунларда “Долзарб 90 кун” тадбирлари очиқ майдонда ўтказилгани ҳақида тарқалган хабарларга жавоб берди. Бошқарма маълум қилишича, тарқалган фото ва видеолар жорий кунларда эмас, 8-июл куни Деҳқонобод туманида ўтказилган тадбирда олинган.

Расмийларга кўра, ҳозир барча ҳудудий бўлимларга аномал иссиқ кунларда “Долзарб 90 кун” тадбирларини имкон қадар салқин ва ёпиқ жойларда ташкил этиш, ўқувчилар саломатлиги ва хавфсизлигини устувор вазифа сифатида таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилган. Шунингдек, бошқарма айрим ижтимоий тармоқ саҳифаларини ҳолатни расмий манбалардан аниқлаштирмасдан эълон қилганини танқид қилди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.