Ўзбекистоннинг инклюзив лойиҳаси Европа мукофоти финалига чиқди
«Замини» фонди кўмагида амалга оширилаётган Халқаро инклюзив хаб лойиҳаси Эуропеан Сосиал Сервисес Авардс 2026 мукофоти

**Ўзбекистоннинг инклюзив лойиҳаси Европа мукофоти финалига йўл олди**
**Ўзбекистоннинг инклюзив лойиҳаси Европа ижтимоий хизматлар соҳасидаги нуфузли мукофот финалчилари сафида**
«Замин» фонди кўмагида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан амалга оширилаётган Халқаро инклюзив хаб лойиҳаси Европа ижтимоий хизматлар соҳасидаги энг нуфузли платформалардан бири — Эуропеан Сосиал Сервисес Авардс 2026 мукофотининг шорт-листига киритилди.
Жорий йилда мукофотнинг 10 та номинацияси бўйича қарийб 200 та лойиҳа тақдим этилган. Халқаро инклюзив хаб «Ногиронлиги бўлган инсонлар учун ижтимоий хизматларнинг инклюзивлиги ва қулайлиги» номинациясида финалчилар қаторидан ўрин олди.
Мутахассислар лойиҳанинг ногиронлиги бўлган инсонлар учун касбий таълим олишдан бошлаб, меҳнат бозорига кириш ва мустақил ҳаёт кечиришгача бўлган жараёнларни қамраб олувчи яхлит моделини алоҳида қайд этган.
Халқаро инклюзив хаб модели инсоннинг фақат муайян ижтимоий хизматдан фойдаланишини эмас, балки унинг таълим олиши, касб эгаллаши, ишга жойлашиши ва жамиятда мустақил ҳаёт кечириши учун зарур шароитларни ягона тизимга бирлаштиришга йўналтирилган.
Энди лойиҳани мукофотнинг кейинги босқичи — октябр ойида ўтказиладиган очиқ овоз бериш жараёни кутмоқда.
Эуропеан Сосиал Сервисес Авардс 2026 ғолиблари 19–20-ноябр кунлари Италиянинг Рим шаҳрида бўлиб ўтадиган тадбирда эълон қилинади.
Ўзбекистонда амалга оширилаётган инклюзив лойиҳанинг Европа миқёсидаги нуфузли мукофот финалчилари қаторига кириши мамлакатда ногиронлиги бўлган инсонларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг жамиятда тўлақонли иштирокини таъминлаш борасидаги ёндашувлар халқаро майдонда ҳам эътироф этилаётганини кўрсатади.

