Ўзбекистонликларнинг Туркияга сафарлари қарийб 17 фоизга ошди
8 ой мобайнида Туркияга ташрифларнинг асосий қисми сайёҳлик мақсадида амалга оширилган экани қайд этилди

Ўзбекистонликларнинг Туркияга сафарлари қарийб 17 фоизга кўпайди
Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2026-йил январ–август ойларида 212 265 нафар Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадларда Туркияга сафар қилган. Бу кўрсаткич 2025-йилнинг шу даврига нисбатан 30,5 минг нафарга юқори бўлиб, ўсиш суръати 16,8 фоизни ташкил этган.
Туркияга йўл олган Ўзбекистон фуқароларининг аксарияти сафар мақсади сифатида сайёҳликни кўрсатган. Ушбу йўналишда 176 137 нафар киши ташриф буюрган.
Қариндошларни йўқлаш учун Туркияга борган Ўзбекистон фуқаролари сони 31 158 нафарни ташкил этган.
Даволаниш мақсадида 2 446 нафар фуқаро сафар қилган. Хизмат юзасидан Туркияга борганлар сони эса 1 233 нафар бўлган.
Ўқиш мақсадида Туркияга ташриф буюрган Ўзбекистон фуқаролари сони 1 291 нафарни ташкил этган.

