Ўзбекистонликлар Қатардаги Улта Беаутй дўконларига ишга таклиф қилинмоқда, маош — $5500 гача
Қатардаги Улта Беаутй дўконларида ўзбекистонликлар учун 50 та бўш иш ўрни таклиф этилмоқда. Ойлик маош $1450 дан $5500 гача. Иш берувчи авиачипта, иш визаси, аеропорт трансфери ва тиббий суғуртани қоплайди. Аризалар 29-августга қадар қабул қилинади.

Ўзбекистон фуқаролари Қатардаги Улта Беаутй дўконларида ишлаш имкониятига эга бўлмоқдалар, бунда ойлик маош 5500 долларгача етиши мумкин. Бу ҳақда Миграция агентлигининг “Хорижда иш” Телеграм канали орқали маълум қилинди.
Жами 50 та бўш иш ўрни таклиф этилмоқда. Лавозимга қараб, ойлик иш ҳақи 1450 доллардан 5500 долларгача белгиланган.
Иш ҳафтаси беш кун, кунига саккиз соатдан, жами 40 соатни ташкил этади. Иш тури доимий ҳисобланади.
Номзодларга қўйиладиган талаблар қуйидагича: камида ўрта маълумотга эга бўлиш, инглиз тилида эркин мулоқот қила олиш ва тегишли соҳада камида икки йиллик иш тажрибасига эга бўлиш. Ёш чегараси 20 ёшдан 50 ёшгача. Жинс бўйича чеклов йўқ, эркаклар ҳам, аёллар ҳам ариза топширишлари мумкин.
Иш берувчи томонидан Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги авиачипта, иш визаси, аеропортдан трансфер, ватанга бориб-қайтиш авиачиптаси ҳамда тиббий суғурта харажатлари қопланади.
Турар жой, овқатланиш ва ишга бориб-келиш билан боғлиқ харажатлар эса номзодларнинг зиммасида бўлади. Эълонда кўрсатилишича, иш ҳақи 70% асосий маош, 20% уй-жой ва 10% транспорт харажатлари учун тўловдан иборат.
Иш берувчи сифатида Қатар Манповер Солутионс (Жусоур) ҚПСС кўрсатилган. Иш жойи Қатарнинг Доҳа шаҳридаги 1 Ал Сорниче манзилидаги Улта Беаутй дўконларида бўлади.
Номзодлар 29-августга қадар ариза топширишлари мумкин.

