Технология

Ўзбекистонликлар ЧатГПТдан кўра Слаудега кўп пул сарфлашмоқда

Юртдошларимиз олти ойда Слауде (Антропҳис)га 53 млрд сўм, ЧатГПТ (Опен АИ)га 47 млрд сўмга яқин

Ўзбекистон аҳолиси сунъий интеллект хизматлари учун ЧатГПТъдан кўра Слаудеъга кўпроқ маблағ сарфламоқда.

Солиқ қўмитаси тақдим этган маълумотларга кўра, 2026-йилнинг биринчи ярмида ўзбекистонлик фойдаланувчилар Антропҳис компаниясининг Слауде моделига 53 миллиард сўм, Опен АИ компаниясининг ЧатГПТ моделига эса қарийб 47 миллиард сўм миқдорида тўловларни амалга оширганлар.

Ўзбекистондан энг кўп даромад олган технология гигантлари Аппле, Гоогле ва Мета ҳисобланади (инфографикага қаранг).

Шу билан бирга, ўтган олти ой давомида Нетфлих ва Амазон компаниялари солиқ тўловчиларнинг энг яхши ўнталигига кирмаган.

Қайд этиш жоизки, онлайн видеоўйин хизматлари ҚҚС тўловларига сезиларли ҳисса қўша бошлаган.

Умуман олганда, хорижий компаниялар олти ой ичида 1,2 триллион сўмлик онлайн хизматлар кўрсатиб, қарийб 144 миллиард сўм ҚҚС тўлаганлар. Таққослаш учун, 2025-йилда 1 триллион 482 миллиард сўмлик хизмат кўрсатилган бўлиб, тўланган ҚҚС миқдори 181,3 миллиард сўмни ташкил этган эди.

Ҳозирда 97 та хорижий компания Ўзбекистонда ҚҚС тўловчилар рўйхатига киритилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.