Спорт

Ўзбекистонлик Шерзодова ва Зокирова жаҳон чемпионати кумуш медалини қўлга киритди

Познан шаҳрида каноеда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик Шоҳсанам Шерзодова ва Нилуфар Зокирова аёллар ўртасида 200 метрга финалда кумуш медални қўлга киритди.

Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Шоҳсанам Шерзодова ва Нилуфар Зокирова Полшанинг Познан шаҳрида бўлиб ўтган байдарка ва каноеда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионатида кумуш медалларни қўлга киритишди. Ўзбекистонлик жуфтлик жаҳон чемпионатида аёллар ўртасидаги 200 метрга эшкак эшиш финалида иккинчи ўринни эгаллаб, кумуш медални қўлга киритди. Бу медал Ўзбекистоннинг давом этаётган жаҳон чемпионатларидаги иккинчи медали ҳисобланади. Бунгача Артур Гулиев ҳам шу йўналишдаги эркаклар ўртасидаги 200 метрга эшкак эшиш баҳсларида кумуш медални қўлга киритган эди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.