Технология

Ўзбекистонлик ўқувчилар Халқаро информатика олимпиадасида 4 та медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик ўқувчилар Халқаро информатика олимпиадасида 4 та медални қўлга киритишди.

Тошкентда бўлиб ўтган 38-Халқаро информатика олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихидаги энг юқори натижани кўрсатди.

Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги маълумотига кўра, 90 дан ортиқ мамлакатдан келган ўқувчилар иштирок этган ушбу мусобақада ўзбекистонлик ёшлар 1 та кумуш, 3 та бронза медал ҳамда 1 та "Ҳонорабле Ментион" (фахрий ёрлиқ) эътирофига сазовор бўлишди.

Жахонали Хайдаралиев кумуш медални қўлга киритган бўлса, Жаҳонгиршоҳ Авазхонов, Тимур Кадирбергенов ва Улуғбек Раҳматуллаев бронза медалларига лойиқ топилдилар. Сардорбек Салимов эса "Ҳонорабле Ментион" билан тақдирланди.

Бу натижа Ўзбекистон терма жамоасининг информатика олимпиадаларидаги энг юқори кўрсаткичи бўлди. Мусобақа якунлари ёшларнинг халқаро миқёсдаги алгоритмик ва дастурлаш бўйича салоҳиятини яна бир бор намойиш этганлиги таъкидланди.

Эслатиб ўтамиз, 11-июл куни Тошкентда мактаб ўқувчилари ўртасидаги 58-халқаро кимё олимпиадаси ҳам бошланган эди. Ўзбекистонлик ўқувчилар ушбу мусобақада ҳам 4 та медални қўлга киритишган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.