Иқтисодиёт

Ўзбекистонга телефон импорти саккиз ойда салкам 20 фоизга ортди

Ўзбекистонга телефон импорти саккиз ойда салкам 20 фоизга ошди

Ўзбекистонга олиб кирилган мобил телефонлар сони саккиз ой ичида 527,2 мингтага, яъни 19,2 фоизга кўпайди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси маълумот берди.

2026-йил январ—август ойларида мамлакатга жами 653,5 млн долларлик 3,26 млн дона телефон импорт қилинган. Бунда бир қурилманинг ўртача импорт нархи 200 долларни ташкил этган.

Таққослаш учун, 2025-йилнинг шу даврида хориждан 305,7 млн долларга 2,73 млн дона уяли қурилма харид қилинган. Ўшанда ҳар бир қурилманинг ўртача қиймати 111,7 доллар бўлган. Жорий йилда телефонлар импорт нархи 88,3 долларга ёки 79 фоизга ошган.

Ўзбекистонга энг кўп телефон етказиб бераётган давлат Хитой бўлиб қолмоқда. Шунингдек, мобил қурилмалар Вьетнам, Ҳиндистон, Корея ва бошқа мамлакатлардан ҳам олиб келинади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.