Иқтисодиёт

Ўзбекистонга энг кўп манзарали балиқлар Таиланддан импорт қилинди

5 ойда мамлакатга 122,9 минг долларлик манзарали тирик балиқ импорт қилинди

Миллий статистика қўмитасининг хабар беришича, 2026-йилнинг январидан майигача бўлган даврда Ўзбекистон хориждан жами 122,9 минг АҚШ долларига тенг бўлган тирик манзарали балиқларни импорт қилди.

Қайд этилишича, бу кўрсаткич 2025-йилнинг шу даврига нисбатан 44,2 фоизга ўсган. Ушбу импортнинг катта қисми Таиланддан амалга оширилган бўлиб, бу мамлакатдан 86,4 минг долларлик манзарали балиқлар олиб келинган.

Иккинчи ўринда Индонезия туради, ундан 18,7 минг долларлик тирик манзарали балиқлар импорт қилинган.

Кейинги ўринларни Ҳиндистон ва Малайзия эгаллаган. Ҳиндистондан 8,2 минг долларлик, Малайзиядан эса 5,1 минг долларлик маҳсулотлар етказиб берилган.

Бундан ташқари, Хитойдан 3,4 минг долларлик, Кениядан эса 1,2 минг долларлик тирик манзарали балиқлар импорт қилинган.