Иқтисодиёт

Ўзбекистонга асосан қайси давлатлардан қаҳва импорт қилинмоқда?

2026-йилнинг етти ойида Ўзбекистонга 28,2 млн долларлик кофе импорт қилинди

Ўзбекистонга қаҳва асосан қайси давлатлардан олиб кирилмоқда?

2026-йил январ–июл ойларида Ўзбекистонга 3,5 минг тонна кофе импорт қилинган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Қайд этилишича, олиб кирилган маҳсулотларнинг умумий қиймати 28,2 млн АҚШ долларини ташкил этган. Бу 2025-йилнинг мос даврига нисбатан 468,2 тоннага ёки 15,6 фоизга кўп.

Кофе етказиб берувчи давлатлар орасида Россия яққол етакчилик қилган. Ҳисобот даврида Россиядан 2 315,3 тонна кофе импорт қилинган.

Ҳиндистондан Ўзбекистонга 260,2 тонна кофе етказиб берилган. Италиядан импорт ҳажми 230,6 тоннани ташкил этган.

Бразилия 130,3 тонна билан кейинги ўринда қайд этилган. Малайзиядан эса 96,9 тонна кофе олиб кирилган.

Қолган давлатлар ҳиссасига 435,1 тонна кофе тўғри келган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.