Маҳаллий

Ўзбекистонга 8 ойда 30 мингга яқин италияликлар келди

Мамлакатга сайёҳлик мақсадида ташриф буюрганлар хизмат, қариндошларни йўқлаш, ўқиш ва бошқа мақсадлар билан келган

Ўзбекистонга 8 ойда 30 мингга яқин италияликлар келди

2026-йилнинг январ–август ойларида Италиянинг 28,2 минг нафар фуқароси туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Ташриф буюрганларнинг асосий қисми мамлакатга сайёҳлик учун келган. Бу мақсаддаги ташрифлар сони 26,9 минг нафарни ташкил этган. Хизмат юзасидан Ўзбекистонга 668 нафар Италия фуқароси келган.

Қариндошларни йўқлаш мақсадида 543 нафар, ўқиш учун 70 нафар Италия фуқароси ташриф буюрган. Тижорат мақсадида келганлар сони эса 3 нафарни ташкил этган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.