Ўзбекистондаги хорижий корхоналарнинг ҳар учтасидан бири савдо соҳасида
2026-йил сентябр бошида мамлакатда 21,5 мингга яқин хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона фаолият юритган

Ўзбекистондаги хорижий корхоналарнинг ҳар учтасидан бири савдо соҳасида
1-сентябр ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 21 490 та корхона фаолият юритган.
Шулардан 7 637 таси савдо соҳасига тўғри келади. Бу жами корхоналарнинг қарийб 35,5 фоизини ташкил этади.
Саноат соҳасида 4 177 та, ахборот ва алоқа соҳасида 1 840 та корхона ишламоқда. Қурилиш соҳасида эса 1 769 та хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона қайд этилган.
Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида 945 та корхона фаолият юритмоқда. Ташиш ва сақлаш соҳасидаги корхоналар сони 665 тани ташкил этган.
Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида 541 та хорижий корхона ишламоқда. Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида эса 247 та корхона қайд этилган. Қолган 3 669 та корхона бошқа иқтисодий фаолият турларига тўғри келади.

