Иқтисодиёт

Ўзбекистондаги кийим ишлаб чиқаришнинг 36 фоизи Андижонга тўғри келмоқда

8 ой мобайнида мамлакатдаги йирик корхоналар томонидан 24,2 трлн сўмлик кийим ишлаб чиқарилди

Ўзбекистонда кийим ишлаб чиқаришнинг 36 фоизи Андижонга тўғри келмоқда

2026-йил январ–август ойларида Ўзбекистонда йирик корхоналар томонидан 24,2 трлн сўмлик кийим маҳсулотлари ишлаб чиқарилди.

Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Андижон вилоятида қайд этилди — 8,7 трлн сўм. Бу мамлакатда йирик корхоналар ишлаб чиқарган кийим маҳсулотларининг қарийб 36 фоизини ташкил этади.

Тошкент вилоятида 2,9 трлн сўмлик кийим ишлаб чиқарилган. Наманган вилояти 2,4 трлн сўм, Тошкент шаҳри эса 2,2 трлн сўмлик кўрсаткич билан кейинги ўринларни эгаллади.

Фарғона вилоятида кийим маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 1,7 трлн сўмни ташкил этди. Қашқадарёда 1,3 трлн сўм, Самарқандда 1,2 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди.

Бухоро вилоятида бу кўрсаткич 831,3 млрд сўм, Хоразмда 772,6 млрд сўм, Навоийда 720,2 млрд сўм бўлди.

Сирдарёда 414,1 млрд сўм, Қорақалпоғистон Республикасида 389,8 млрд сўмлик кийим маҳсулотлари ишлаб чиқарилди.

Сурхондарё вилоятида йирик корхоналар 258,4 млрд сўмлик кийим маҳсулотлари ишлаб чиқарди. Жиззах вилоятида эса бу ҳажм 244,8 млрд сўмни ташкил этди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.