Маҳаллий

Ўзбекистондаги электромобилларнинг қарийб 72 фоизи Тошкентда

Мамлакатдаги қолган ҳудудларда еса бу кўрсаткич пойтахтдан анчайин паст эканлиги маълум бўлди

Ўзбекистондаги электромобилларнинг қарийб 72 фоизи Тошкентда жамланган

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026-йил 1-июл ҳолатида мамлакат бўйича 122 минг 700 та электромобил рўйхатдан ўтган.

Энг катта улуш Тошкент шаҳрига тўғри келади — 88 496 та электромобил. Бу ҳудудлар кесимидаги кўрсаткичлар йиғиндисининг қарийб 72 фоизига тенг.

Тошкент вилояти 9 546 та электромобил билан иккинчи ўринда турибди. Самарқанд вилоятида 4 870 та, Хоразм вилоятида 3 784 та электромобил қайд этилган.

Қашқадарё вилоятида 3 045 та, Фарғонада 2 442 та, Навоийда 2 227 та электромобил бор. Бухорода 1 963 та, Андижонда 1 607 та электромобил рўйхатга олинган.

Қорақалпоғистон Республикасида 1 387 та, Наманганда 1 237 та, Сирдарёда 993 та электромобил рўйхатдан ўтган.

Жиззах вилоятида бу кўрсаткич 701 та, Сурхондарё вилоятида эса 429 тани ташкил этган.

Тошкент шаҳридаги электромобиллар сони қолган ҳудудлардаги жами кўрсаткичдан қарийб 2,6 баравар кўп. Пойтахтдан кейинги энг юқори натижа Тошкент вилоятига тегишли бўлиб, фарқ 78 950 тани ташкил этади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.