Технология

Ўзбекистондаги айрим ташкилотларнинг ахборот тизимлари оммавий киберҳужумлар оқибатида зарарланганлиги аниқланди

УЗСЕРТ хизмати барча давлат ташкилотлари ва хўжалик юритувчи субъектларнинг киберхавфсизлик учун масъул ходимларидан зудлик билан хавфсизлик чораларини кўришни сўрамоқда.

Ўзбекистондаги айрим ташкилотларнинг ахборот тизимлари кенг кўламли киберҳужумлар натижасида шикастлангани маълум бўлди.

Киберхавфсизлик марказининг УЗСЕРТ хизмати томонидан ўтказилган текширувлар шуни кўрсатдики, кибержиноятчилар Ўзбекистондаги ташкилотлар ва хўжалик юритувчи субъектларнинг компютерлари ва серверларига рухсациз киришга қаратилган оммавий киберҳужумларни амалга оширмоқда.

Текширувлар давомида ушбу киберҳужумларни бошқаришда фойдаланилган бир қанча хорижий ИП-манзиллар аниқланди.

Дастлабки таҳлиллар натижасида ушбу кенг кўламли киберҳужумлар оқибатида айрим ташкилотларнинг ахборот тизимлари зарар кўргани, жумладан, баъзи сервер ва компютерлардаги маълумотлар шифрлангани аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан ўрганиш ва таҳлил ишлари давом этмоқда.

УЗСЕРТ хизмати барча давлат ташкилотлари ва хўжалик юритувчи субъектларнинг киберхавфсизлик учун масъул ходимларидан зудлик билан хавфсизлик чораларини кўришни сўрамоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.