Технология

Ўзбекистонда юрак клапанини алмаштирмасдан даволашга ёрдам берувчи имплант яратилди

Ўзбекистонда юрак клапанини алмаштиришга ҳожат қолдирмайдиган, балки уни тиклашга ёрдам берувчи маҳаллий имплант яратилди. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш агентлиги маълум қилди.

Мазкур имплант академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий хирургия маркази катта илмий ходими Феруз Тураев бощилигидаги илмий жамоа томонидан ишлаб чиқилган.

"Флехибле БАНД" деб номланган ушбу имплант юрак клапани атрофидаги ҳалқани мустаҳкамлаб, унинг фаолиятини тиклашга хизмат қилади. Натижада, баъзи ҳолатларда шикастланган клапанни тўлиқ алмаштириш ўрнига, беморнинг ўз клапанини сақлаб қолиш ва жарроҳлик йўли билан тиклаш имконияти пайдо бўлади.

Имплантнинг дастлабки партияси ишлаб чиқарилиб, клиник амалиётга татбиқ этилган. Ҳозирга қадар ушбу технология ёрдамида 100 дан ортиқ беморда юрак клапанини сақлаб қолишга қаратилган реконструктив операциялар муваффақиятли ўтказилган.

Хабарда айтилишича, "Технология Андижон, Фарғона, Жиззах ва Хоразм вилоятларидаги кардиология марказларида ҳам қўлланилмоқда".

Лойиҳа раҳбари Феруз Тураевнинг сўзларига кўра, илгари бундай операцияларда қўлланиладиган таянч ҳалқалар ва имплантларнинг аксарияти АҚШ ва Россиядан олиб келинган. Ушбу маҳаллий имплант хорижий аналоглардан арзонлиги ҳамда Ўзбекистондаги тиббий амалиёт шароитларига мослаштирилгани билан ажралиб туради.

Ҳисоб-китобларга кўра, маҳаллий имплантдан фойдаланиш хорижий протез ва ҳалқаларни харид қилиш учун сарфланадиган маблағларни 3–5 баробарга камайтириш имконини берган.

Лойиҳа доирасида митрал клапан пластикасида сунъий қон айланишини амалга ошириш протоколи ҳам такомиллаштирилган, шунингдек, операция вақтида анестезиологик ёндашувларни оптималлаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.

Аввалроқ ўзбекистонлик олимлар ҳаво ва сувни тозалашга мўлжалланган ўта енгил материал яратгани ҳақида хабар берилган эди. Фанлар академияси олимлари томонидан ишлаб чиқилган аерогел ҳаводаги зарарли газлар ҳамда сувдаги ифлослантирувчи моддаларни ютиш хусусиятига эга.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.