Маҳаллий

Ўзбекистонда ерларнинг атиги 9,8 фоизи суғорилади

Ер муносабатларини тартибга солиш, ерлардан белгиланган мақсадда ва самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Ер

Ўзбекистонда ерларнинг фақат 9,8 фоизи суғорилади

Ўзбекистон Республикасининг жами ер майдони 44 миллион 892,3 минг гектарни ташкил этади. Шундан 4 миллион 392,8 минг гектари суғориладиган ерлар ҳиссасига тўғри келади.

Бу эса мамлакатдаги умумий ер майдонининг атиги 9,8 фоизи суғориладиган ерлар эканини англатади. Аҳоли сони 39 миллион нафардан ошганини инобатга олсак, ҳар бир кишига ўртача 11 сотихдан сал кўпроқ суғориладиган ер тўғри келади.

Мазкур рақамлар ер ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш масаласи Ўзбекистон учун нақадар муҳим эканини кўрсатади. Айниқса, суғориладиган ерлар улушининг чеклангани уларни муҳофаза қилиш, унумдорлигини сақлаш ва мақсадли фойдаланишни талаб этади.

Ер муносабатларини тартибга солиш, ерлардан белгиланган мақсадда ва самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси қабул қилинган. Бундан ташқари, соҳани тартибга солувчи бир қатор фармон ва қарорлар ҳам амал қилади.

Ер кодексининг 8-моддасига кўра, республика ер фонди фойдаланиш мақсади ва ҳуқуқий тартибига биноан 8 та тоифага бўлинади.

Улар — қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар, аҳоли пунктлари ерлари, саноат ва транспорт мақсадларига мўлжалланган ерлар, тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар, табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш ва рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар, сув фонди ерлари, ўрмон фонди ерлари ҳамда давлат захира ерларидир.

Ҳар бир тоифадаги ердан фойдаланиш тартиби ва мақсади алоҳида белгиланган. Бу эса ерларни асраш, ноқонуний ёки мақсадсиз фойдаланишнинг олдини олиш ҳамда уларнинг иқтисодий самарадорлигини оширишда муҳим аҳамиятга эга.

Аҳоли сони ва иқтисодиёт эҳтиёжлари ортиб бораётган шароитда ер, айниқса суғориладиган майдонлар стратегик ресурс сифатида янада катта аҳамият касб этмоқда. Шу сабабли мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланиш, уларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва унумдорлигини сақлаш долзарб вазифалардан бири бўлиб қолмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.