Сиёсат

Ўзбекистонда хусусийлаштириш натижалари қайта кўриб чиқилмаслиги белгиланди

17-август куни имзоланган қонун билан, Ўзбекистон Республикасининг учта қонунига айнан бир хил қўшимча киритилди: хусусийлаштириш натижаларини қайта кўриб чиқиш, ҳақиқий эмас деб топиш ва бекор қилиш масалалари юзасидан ташаббус билан чиқиш хусусий мулкнинг дахлсизлигини бузиш деб баҳоланади ҳамда бундай ишлар кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.

Ўзбекистонда хусусийлаштириш натижаларини қайта кўриб чиқишга доир ташаббуслар тақиқланди.

Президент томонидан 17-август куни имзоланган қонунга асосан, бир қатор қонунларга қуйидаги қўшимча киритилди:

"Хусусийлаштириш натижаларини, жумладан, объектларнинг қийматини баҳолаш ҳамда баҳолашга оид ҳисоботнинг ишончлилигини экспертизадан ўтказиш натижаларини қайта кўриб чиқиш, ҳақиқий эмас деб топиш ва бекор қилиш масалалари юзасидан давлат органлари, шу жумладан назорат қилувчи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва судлар томонидан ташаббус билан чиқиш хусусий мулкнинг дахлсизлигини бузиш деб баҳоланади ҳамда бундай ишлар кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди".

Ушбу қоида "Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида"ги, "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги ҳамда "Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида"ги қонунларга ҳам киритилди.

Қонун расмий эълон қилинганидан уч ой ўтгач, яъни 2026-йил 18-июлдан кучга киради.

Маълумот учун, шунга ўхшаш норма 2017-йил 17-январдаги 4633-сонли президент фармонида ҳам белгиланган эди. Ушбу фармонга кўра, давлат органлари, жумладан назорат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва судлар томонидан хусусийлаштириш натижаларини, шу жумладан, объектлар қийматини баҳолаш натижаларини қайта кўриб чиқиш ва бекор қилиш масалаларини ўртага қўйиш тақиқланган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.