Маҳаллий

Ўзбекистонда тўлиқ иш стажига эга бўлмаган янги пенсионерлар улуши 61 фоизга етди

Ўзбекистонда тўлиқ иш стажига эга бўлмаган янги пенсионерлар сони сезиларли даражада ошди. Пенсия жамғармаси маълумотларига кўра, 2010-йилда янги тайинланган пенсиялар орасида тўлиқ иш стажига эга бўлмаган фуқаролар улуши 6 фоизни ташкил этган бўлса, 2025-йилга келиб бу кўрсаткич 61 фоизга етган.

Амалдаги қонунчиликка кўра, тўлиқ пенсия олиш учун эркакларга 25 йил, аёлларга эса 20 йил иш стажи талаб қилинади. Белгиланган минимал стажга эга бўлмаган фуқароларга эса мавжуд иш стажига мутаносиб равишда тўлиқ бўлмаган иш стажи билан пенсия тайинланади.

Ҳозирги кунда ҳар уч нафар янги пенсионернинг икки нафари тўлиқ иш стажисиз пенсияга чиқмоқда. Умумий пенсионерлар таркибида ҳам бундай фуқаролар улуши 2010-йилдаги 3 фоиздан 2025-йилда 39 фоизга кўтарилган.

Пенсия жамғармаси бу ҳолатнинг асосий сабаблари сифатида норасмий меҳнат фаолияти, иш ҳақини "конверт"да олиш, ижтимоий солиқ тўламаслик, меҳнат фаолиятини тасдиқловчи ҳужжатларнинг архивга топширилмаслиги ҳамда айрим даврларда фуқароларнинг расмий иш билан қамраб олинмаганини кўрсатмоқда.

Шунингдек, пенсионерларнинг 47 фоизи 820 минг сўмдан 1 миллион сўмгача миқдорда пенсия олмоқда. Пенсия миқдори расмий иш стажи, иш ҳақи ва тўланган ижтимоий солиқ миқдорига боғлиқ.

Олий Мажлис Сенатининг 7-август кунги ялпи мажлисида "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонунга пенсия тайинлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар маъқулланган эди. Ушбу қонун билан И ёки ИИ гуруҳ ногиронлиги белгиланган фуқароларга ногиронлик пенсиясини проактив, яъни фуқаронинг алоҳида мурожаатисиз тайинлаш тартиби жорий этилмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.