Ўзбекистонда суюлтирилган газ етказиб бериш хусусий секторга ўтказилади
Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев энергетика соҳасидаги инвесторлар билан мулоқотда маълум қилди

Ўзбекистонда суюлтирилган газ етказиб бериш хусусий секторга ўтказилади
Ўзбекистонда 2027-йилдан бошлаб суюлтирилган газ етказиб бериш соҳасини бутун республика бўйлаб хусусий секторга топшириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев энергетика соҳасидаги инвесторлар билан бўлган мулоқотда маълум қилди.
Айни пайтда мамлакатда 3 млн 800 минг хонадон суюлтирилган газдан фойдаланмоқда. Илгари давлат монополиясида бўлган ушбу таъминот тизимига босқичма-босқич бозор механизмлари жорий этилмоқда.
Хусусан, тадбиркорлар иштирокидаги дастлабки тажриба лойиҳаси Андижон вилоятида йўлга қўйилган. Келгуси йилда бу амалиётни бутун республика бўйлаб кенгайтириш кўзда тутилган.
Президент мазкур жараёнда газ таъминотининг узлуксизлиги, хавфсизлик ҳамда аҳолига хизмат кўрсатиш сифати энг муҳим мезон бўлишини таъкидлади.

