Ўзбекистонда солиқларнинг ихтиёрий тўланиши 89 фоизни ташкил этди
Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида қайд этилиб, 94 фоизни ташкил қилди

Ўзбекистонда солиқларни ихтиёрий тўлаш 89 фоизни ташкил этди
2026 йилнинг январ–сентябр ойларида Ўзбекистонда юридик ва жисмоний шахслар томонидан солиқ мажбуриятларини ихтиёрий бажариш даражаси 89 фоизга етди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди.
Ҳудудлар бўйича энг юқори натижа Тошкент шаҳрида қайд этилиб, 94 фоизни ташкил қилди. Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент вилоятида бу кўрсаткич 91 фоиз, Самарқанд вилоятида эса 90 фоиз бўлди.
Бошқа ҳудудларда солиқларнинг ихтиёрий тўланиш даражаси қуйидагича:
Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспексиясида солиқларни ихтиёрий тўлаш даражаси 96 фоизга етди.
Солиқ турлари кесимида энг юқори кўрсаткич ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқда қайд этилди — 100 фоиз. Даромад солиғи бўйича бу кўрсаткич 97 фоиз, фойда солиғида 96 фоиз, аксиз солиғида 95 фоизни ташкил қилди.
Шунингдек, қўшилган қиймат солиғи 92 фоиз, айланмадан олинадиган солиқ 91 фоиз, мол-мулк солиғи 88 фоиз ва ер солиғи 86 фоиз даражасида ихтиёрий тўланган. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича эса бу кўрсаткич 60 фоизни ташкил этди.

