Ўзбекистонда қурилиш соҳасига 27 трлн сўмдан ортиқ хорижий инвестиция жалб қилинди
Қурилиш соҳасида ўзлаштирилган хорижий инвестиция ва кредитлар бир йилда 2,4 баробар ўсди. Бу кўрсаткич йиллар

Ўзбекистонда қурилиш тармоғига 27 трлн сўмдан ортиқ хорижий инвестиция жалб этилди
2026-йил январ–июн ойларида қурилиш соҳасида асосий капиталга 27,2 трлн сўмлик хорижий инвестиция ва кредитлар ўзлаштирилди.
Бу кўрсаткич республика бўйича шу даврда ўзлаштирилган жами 259 трлн сўмлик хорижий инвестиция ва кредитларнинг 10,5 фоизига тенг.
2025-йилнинг мос даврида қурилиш соҳасига 11,2 трлн сўм хорижий инвестиция ва кредитлар йўналтирилган эди. 2026-йилдаги натижа ундан 2,4 баробар юқори бўлди.
Шу билан бирга, қурилиш соҳасига йўналтирилган маблағлар ҳажми 2024-йилдаги 15,3 трлн сўмлик кўрсаткичдан ҳам сезиларли даражада ошган.
Қурилиш соҳасида асосий капиталга хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажми 2022-йил январ–июн ойларида 3,2 трлн сўмни ташкил этган.
2023-йилда бу кўрсаткич 4,4 трлн сўмга, 2024-йилда 15,3 трлн сўмга етган. 2025-йилда эса 11,2 трлн сўм бўлган.

