Маҳаллий

Ўзбекистонда қизлар йигитларга қараганда тезроқ иш топяпти, аммо камроқ маош оляпти

Битирувчи қизлар орасида бандлик даражаси 85,1 фоизни, йигитларда эса 80,4 фоизни ташкил этмоқда

Ўзбекистонда қизлар йигитларга нисбатан тезроқ ишга жойлашмоқда, бироқ улар камроқ маош олмоқда. Битирувчилар сифати индекси (БСИ) доирасида битирувчиларнинг меҳнат бозоридаги натижалари жинслар бўйича таҳлил қилинди. Натижаларга кўра, ишга жойлашиш тезлиги ва бандлик даражаси бўйича қизлар, ўртача иш ҳақи бўйича эса йигитлар юқорироқ кўрсаткичга эга бўлган.

Битирувчи қизлар орасида бандлик даражаси 85,1 фоизни, йигитларда эса 80,4 фоизни ташкил этган. Қизлар ўртача икки ойда иш топган бўлса, йигитларда бу кўрсаткич уч ой бўлган.

Ўртача иш ҳақи бўйича эса аксинча ҳолат кузатилган: йигитларда натижа юқорироқ қайд этилган. Уларнинг ўртача маоши 6 млн сўмни, қизларники эса 3,9 млн сўмни ташкил қилган.

Битирувчиларнинг меҳнат бозорида юқори натижа кўрсатган талабгир йўналишлари ҳам жинслар кесимида фарқланади.

Қизлар орасида энг талабгир бешта йўналиш транспорт хизматлари, математика ва статистика, таълим, бизнес ва бошқарув ҳамда гуманитар фанлардан иборат.

Йигитларда эса бизнес ва бошқарув, соғлиқни сақлаш, санъат, математика ва статистика ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари энг талабгир соҳалар сифатида қайд этилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.