Ўзбекистонда қанча мобил интернет абоненти борлиги маълум бўлди
2026-йил 1-январ ҳолатига Ўзбекистонда мобил алоқа орқали интернет тармоғига уланган абонентлар сони 33,3 миллионга етди. Сўнгги 10 йилда бу кўрсаткич 25,5 миллионга ёки 4,3 баробарга ошган.

Ўзбекистонда мобил интернет фойдаланувчилари сони қанча эканлиги маълум қилинди.
Миллий статистика қўмитасининг тақдим этган маълумотларига кўра, Ўзбекистонда мобил интернет абонентлари сони мунтазам равишда ўсиб бормоқда. Қўмита ўзининг расмий статистик ҳисоботларида мобил алоқа орқали интернетга уланган абонентлар сонини алоҳида кўрсаткич сифатида қайд этади.
Хусусан, 2015-йилда мамлакатда мобил интернет абонентлари сони 7,8 миллионни ташкил этган бўлса, 2016-йилда бу кўрсаткич 9 миллионга, 2017-йилда эса 10,3 миллионга етган.
2018-йилда абонентлар сони 12,7 миллионга, 2019-йилда 15,7 миллионга, 2020-йилда эса 17,9 миллионга етган.
Кейинги йилларда ҳам ўсиш суръати давом этиб, мобил интернет абонентлари сони 2021-йилда 21 миллионга, 2022-йилда 24 миллионга ва 2023-йилда 27,1 миллионга етган.
2024-йилда уларнинг сони 29,2 миллионни ташкил этган бўлса, 2025-йил якунига келиб бу рақам 33,3 миллионга етган.
Шундай қилиб, сўнгги ўн йил ичида Ўзбекистонда мобил алоқа орқали интернетдан фойдаланувчи абонентлар сони 25,5 миллионга кўпайиб, 2015-йилга нисбатан 4,3 баробар ошган.

