Маҳаллий

Ўзбекистонда озарбайжон тили бепул ўргатилади

Ўзбекистонда озарбайжон тили бепул ўргатилади

Ўзбекистонда озарбайжон тилини ўрганишни истаганлар учун бепул тил курслари йўлга қўйилади. Бу ҳақда Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчиси Рашад Мамедов Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Билдирилишича, машғулотлар Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон маданият марказида ўтказилади. Мазкур марказ Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси қошида жойлашган. Курслар 30-сентябрдан бошланади ва бепул бўлади.

“Курсларда иштирок этиш орқали сиз малакали мутахассис кўмагида озарбайжон тилининг бой луғат таркиби, грамматик тузилиши ва тўғри сўзлашув қоидаларини ўрганишингиз, шунингдек, кундалик мулоқот кўникмаларингизни ривожлантиришингиз мумкин”, деди дипломатик миссия раҳбари.

Курсларда қатнашишни истаганлар қуйидаги постердаги ҚР-кодни сканерлаб, рўйхатдан ўтиши зарур.

“Озарбайжон тилига қизиқиш билдирган ва ушбу тилни ўрганишни истаган барчани курсларимизга таклиф этамиз!”, дея таъкидлади Рашад Мамедов.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.