Маҳаллий

Ўзбекистонда ОТМнинг аёл битирувчилари ишни тезроқ топяпти – БСИ

Битирувчилар сифати индекси (БСИ) маълумотларига кўра, аёл битирувчиларга иш топиш учун ўртача 2 ой, эркакларга

Ўзбекистонда ОТМни битирган аёллар ишга эркакларга қараганда тезроқ жойлашмоқда – БСИ

Ўзбекистонда олий таълим муассасаларини тамомлаган аёллар иш топишда эркаклардан олдинда. Бироқ даромад бўйича бунинг акси кузатилган.

Битирувчилар сифати индекси (БСИ) маълумотларига кўра, аёл битирувчиларга иш топиш учун ўртача 2 ой, эркакларга эса 3 ой вақт кетган.

Шу билан бирга, эркак битирувчиларнинг ўртача ойлик даромади 6 млн сўм, аёлларники эса 3,9 млн сўмни ташкил этган. Яъни эркакларнинг ўртача даромади аёлларникидан қарийб 54 фоиз юқори.

БСИ таҳлили 2024/2025 ўқув йилида 170 та олий таълим ташкилотини тамомлаган 249 432 нафар битирувчи маълумотларини қамраб олган. Унда ишга жойлашиш тезлиги билан бирга барқарор бандлик, расмий даромад ва бандлик шакли ҳам баҳоланган.

Ҳисоботда бундай кўрсаткичларни талқин қилишда олийгоҳ ихтисослашуви, ҳудудий меҳнат бозори, битирувчилар таркиби ва бошқа омилларни ҳам инобатга олиш зарурлиги қайд этилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.