Иқтисодиёт

Ўзбекистонда ортиқча тўланган ҚҚСни импортда ҳисобга олиш тартиби белгиланди

Эндиликда товар ва хизматларни сотишда ҚҚС бўйича ортиқча турган маблағларни импортда тўланадиган солиқ ҳисобига ўтказиш мумкин бўлади.

Ўзбекистонда импортда ортиқча тўланган ҚҚСни ҳисобга олиш тартиби белгиланди

Ўзбекистонда товарларни импорт қилиш ва реализация қилиш чоғида тўланадиган қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) суммаларини ўзаро ҳисобга олиш тартиби белгиланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълум қилди.

Тегишли идоравий ҳужжат 31-октябр куни 3966-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди.

Янги тартибга мувофиқ, солиқ тўловчилар товар ва хизматларни реализация қилишда ҚҚС бўйича ортиб қолган маблағлардан импорт товарлар учун божхонада тўланадиган ҚҚСни қоплашда фойдаланиши мумкин.

Бунинг учун солиқ тўловчи божхона юк декларацияси орқали ҚҚС суммаларини ўзаро ҳисобга олишни билдиради. Божхона қўмитаси эса ортиқча тўлов мавжудлигини тасдиқлаш учун Солиқ қўмитасига сўров юборади.

Солиқ қўмитаси ҳисобга олиниши мумкин бўлган сумма ҳақида маълумот беради ва ўзаро ҳисобга олиш далолатномаси автоматик тарзда шакллантирилади.

Шундан кейин Божхона қўмитаси тегишли суммани солиқ тўловчининг божхона органларидаги шахсий ҳисобварағида акс эттиради ҳамда божхона юк декларациясини расмийлаштиради.

Адлия вазирлигига кўра, ушбу тартиб тадбиркорлар учун товарларни импорт қилишда қулайлик яратишга қаратилган. Солиқ ва божхона органлари ўртасидаги ҳисобга олиш жараёнлари автоматик равишда амалга оширилади.

Аввалроқ Ўзбекистонда тўққиз ойда корхоналарга 16 трлн сўмдан ортиқ ҚҚС қайтарилгани ҳақида хабар берилганди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.