Маҳаллий

Ўзбекистонда об-ҳаво кескин ўзгариб, ёмғир ва чанг-тўзон кузатилиши кутилмоқда

3−5-октабр кунлари Ўзбекистонга совуқ ва нам ҳаво кириб келади. Ёмғир ёғиб, тоғларда қорга айланади, шамол 22 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кундузи +15…+20, шимолда кечаси +2…+7 даражагача пасаяди. Айрим жойларда туман тушиши кутилмоқда.

Ўзбекистонда об-ҳаво кескин ўзгариб, ёмғир ва чанг-тўзонлар кузатилиши кутилмоқда.

3-октабр куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 4−5-октабр кунлари эса республиканинг қолган ҳудудларига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши ҳақида огоҳлантирилмоқда.

Республика бўйича об-ҳаво кескин ўзгариши кутилади.

3−4-октабрда шимол ва чўл ҳудудларда, 4−5-октабрда эса республиканинг қолган ҳудудларида ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлади, баланд тоғларда эса қорга айланади.

Ҳаво ҳарорати аста-секин кундуз кунлари +15…+20 даражагача, кечалари +5…+10 даражагача, шимолда эса кундуз кунлари +12…+17 даражагача, кечалари +2…+7 даража илиққача пасаяди.

3−4-октабрда республика бўйича айрим жойларда шамол тезлиги 13−18 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзи ҳудудларда эса вақти-вақти билан чанг-тўзонлар билан бирга 20−22 м/с гача етиши мумкин.

5−6-октабрда эса республиканинг айрим ҳудудларида туман тушиши кутилмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.