Иқтисодиёт

Ўзбекистонда кўчмас мулк хизматлари ҳажми 22,3 трлн сўмга етди

8 ой мобайнида кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар ҳажмининг асосий қисми Тошкент шаҳрига тўғри келди

Ўзбекистонда кўчмас мулк хизматлари ҳажми 22,3 трлн сўмга етди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026-йилнинг январ–август ойларида Ўзбекистонда кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар ҳажми 22,3 трлн сўмни ташкил этган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 13,8 фоизга ошган.

Ҳудудлар бўйича энг юқори натижа Тошкент шаҳрида қайд этилган. Пойтахтда кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар ҳажми 14 трлн сўм бўлган.

Тошкент вилоятида 1,7 трлн сўмлик, Самарқанд ва Фарғона вилоятларининг ҳар бирида 1 трлн сўмлик хизматлар кўрсатилган.

Андижон вилоятида мазкур хизматлар ҳажми 698,6 млрд сўмни, Қашқадарё вилоятида 568,4 млрд сўмни ташкил этган.

Наманган вилоятида 529,1 млрд сўм, Бухоро вилоятида 527,7 млрд сўмлик хизматлар қайд этилган. Сурхондарё вилоятида кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар ҳажми 493,7 млрд сўм, Хоразм вилоятида 417,4 млрд сўм бўлган.

Қорақалпоғистон Республикасида 390,4 млрд сўм, Навоий вилоятида 360,9 млрд сўмлик хизматлар кўрсатилган. Жиззах вилоятида бу кўрсаткич 356,3 млрд сўмни, Сирдарё вилоятида 212 млрд сўмни ташкил этган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.