Технология

Ўзбекистонда жаҳон даражасидаги ҳужайра технологиялари маркази барпо этилади

Ўзбекистонда жаҳон даражасидаги ҳужайра технологиялари маркази ташкил этилади

Фанлар академиясининг Илғор технологиялар марказида жаҳон даражасидаги ҳужайра технологиялари маркази барпо этилади.

Маълум қилинишича, Биоме лойиҳасини амалга ошириш учун зарур илмий-технологик асос аллақачон яратилган. Бу ерда Ўзбекистондаги биринчи илдиз ҳужайралар банки фаолият кўрсатмоқда ва унда 1200 дан ортиқ намуна сақланади. Марказда ишлаб чиқилган ҳужайра маҳсулотлари куйиш жароҳатларини даволаш ва тўқималарни тиклашда, юз-жағ жарроҳлиги ҳамда офталмологияда қўлланмоқда. Шунингдек, онкологик касалликларга қарши курашиш учун НК-ҳужайралар асосида препарат яратилди ва уни амалиётга жорий этишга тайёргарлик кўрилмоқда.

Сеулда Шавкат Мирзиёев ва Корея президенти Ли Же Мёнг ҳузурида Ўзбекистонда янги Биоме (миллий геномика ва биобанк) марказини ташкил этиш бўйича меморандум имзоланган бўлиб, бу лойиҳа янги босқичга чиқиши ва жаҳон даражасидаги замонавий инфратузилма яратиш учун кенг имкониятлар очади.

“Бизнинг мақсадимиз – Ўзбекистонни илғор ишланмалар яратиладиган, ишлаб чиқариладиган ва беморларни даволашда қўлланадиган ҳужайра технологиялари ва ҳужайра терапиясининг жаҳон марказларидан бирига айлантириш”, дейилади Фанлар академияси хабарида.

Маълум қилинишича, марказ фаолиятининг яна бир йирик йўналиши — “Ўзбекистоннинг 1000 геноми” лойиҳаси. 1200 дан ортиқ иштирокчига оид қарийб 10 миллион генетик маркер мамлакат аҳолисининг генетик харитасини яратиш учун асос бўлмоқда. Бу ирсий хусусиятларни ўрганиш, касалликлар хавфини олдиндан баҳолаш ва шахсийлаштирилган тиббиётни ривожлантириш учун ноёб миллий ресурсдир.

Шу тариқа, Фанлар академиясида Биомеънинг асосий йўналишлари — ҳужайра технологиялари, геном тадқиқотлари ва клиник тиббиёт бирлашган. Янги марказ тўпланган илмий салоҳият ва технологияларни ягона инфратузилма асосида ривожлантириш ҳамда тадқиқот ва ишланмалар кўламини сезиларли даражада кенгайтириш имконини беради.

Биоме – ҳужайра ва илмий ғоядан бошлаб, тайёр ҳужайра маҳсулотини ишлаб чиқариш ва клиникада қўллашгача бўлган тўлиқ жараённи қамраб оладиган ягона технологик платформа.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.