Ўзбекистонда ишламайдиган оила аъзоси учун ҳар ой ижтимоий солиқ тўлаб, иш стажи тўплаш мумкин бўлади
Ўзбекистонда расмий даромадга эга фуқаролар ишламайдиган оила аъзоси учун ижтимоий солиқ тўлаб, унга иш стажи ҳисоблатиши мумкин бўлади. Фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида ишлаганларга солиқ тўлаганда бир йиллик стаж автоматик ҳисобланади. Пенсионерларга Фасе ИД орқали банк картаси очилади.

Ўзбекистонда ишламайдиган оила аъзоси учун ҳар ой ижтимоий солиқ тўлаб, иш стажи тўплаш имконияти яратилади.
28-сентабр куни “Давлат пенсия таъминотига оид замонавий хизматларни жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” президент қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2027-йил 1-январдан расмий даромадга эга шахсларга ишламайдиган оила аъзолари иш стажига эга бўлиши учун ҳар ой ихтиёрий равишда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 12 фоизи миқдорида, яъни ҳозирда 163 200 сўм ижтимоий солиқ тўлаш ҳуқуқи берилади.
2026-йил 1-октабрдан фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартномалар асосида ишлаган шахсларга ижтимоий солиқ тўланганда бир йиллик иш стажи автоматик тарзда ҳисобланади. Бунда фуқаро ўзини ўзи банд қилган шахслар учун белгиланган миқдорда ижтимоий солиқ тўлаши керак бўлади.
2027-йил 1-январдан И ва ИИ гуруҳ ногиронлик пенсияларини қайта ҳисоблашда ИИИ гуруҳ ногиронлик пенсиясини олган даврда ишланган иш стажи ва иш ҳақи инобатга олиниши тартиби жорий этилади.
Шунингдек, 2027-йил 1-февралдан Солиқ қўмитаси билан биргаликда Пенсия жамғармасига имтиёзли пенсияларни тўлаш харажатларининг ўрнини қопловчи маблағларни ҳар ойда ўтказиш имконини берувчи тизим ишга туширилади.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 2026-йил 1-ноябрга қадар иш берувчилар томонидан фуқароларнинг имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини берадиган махсус иш стажи даврлари ҳақидаги маълумотларни “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексида шакллантириш ва юритиш имкониятини яратади.
Шунингдек, иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги бўйича аттестациядан ўтказиш натижалари ҳақидаги маълумотлар ҳам ушбу тизимда юритилади.
“Ўзархив” агентлиги 2027-йил 1-апрелга қадар тугатилган корхона ва ташкилотларнинг архив идораларига топширилмаган бухгалтерия ва бошқа ҳужжатларини истисно тариқасида бепул қабул қилади. Жумладан, иш ҳақи китоблари, ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш тўғрисидаги буйруқлар қабул қилинади.
Марказий банк 2026-йил 1-ноябрдан пенсионерларга банк картасини очиш билан боғлиқ хизматларни биометрик идентификация — Фасе ИД орқали амалга ошириш тартибини жорий этади.
2027-йил 1-апрелдан эса пенсия ва бошқа тўловлар учун маблағларни тижорат банкларининг ягона ҳисобварақларига молиялаштириш ҳамда уларни пенсионерларнинг банк карталари ёки тижорат банкларининг мобил иловаларида очилган пенсия электрон ҳамёнларига юклаш тизими жорий этилади.
Бундан ташқари, 2027-йилдан боқувчисини йўқотганлик пенсияси ҳам мурожаациз тайинланади. 2027-йилдан Пенсия жамғармаси фуқаролардан қоғоз ҳужжатларни қабул қилмайди.

