Иқтисодиёт

Ўзбекистонда инвестициялар ҳажми 584,2 трлн сўмга етди

2026-йилнинг дастлабки 9 ойида мамлакатга энг кўп инвестициялар қайси манбалар ҳисобидан ўзлаштирилгани маълум қилинди

Ўзбекистонда инвестициялар ҳажми 584,2 трлн сўмга етди

2026-йил январ–сентябр ойларида Ўзбекистонда барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан асосий капиталга 584,2 трлн сўмлик инвестициялар ўзлаштирилди. Бу кўрсаткич 2025-йилнинг шу даврига нисбатан 20,1 фоизга юқори.

Энг йирик улуш хорижий инвестициялар ва кафолатланмаган хорижий кредитлар ҳиссасига тўғри келди. Ушбу манбалар ҳисобидан 371,7 трлн сўмлик инвестиция ўзлаштирилган бўлиб, бу умумий ҳажмнинг 63,6 фоизини ташкил этади.

Аҳоли маблағлари ҳисобидан 71,6 трлн сўм, корхоналар маблағлари ҳисобидан эса 67,8 трлн сўм инвестиция ўзлаштирилган. Уларнинг умумий ҳажмдаги улуши мос равишда 12,3 ва 11,6 фоизга тенг.

Ўзбекистон Республикаси кафолати остидаги хорижий кредитлар 36,3 трлн сўмни ташкил этган. Республика буджети ҳисобидан 25,4 трлн сўмлик инвестициялар молиялаштирилган.

Тижорат банклари кредитлари ва бошқа қарз маблағлари улуши 7,4 трлн сўмни ташкил этган. Шунингдек, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан 3,9 трлн сўмлик инвестициялар ўзлаштирилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.