Иқтисодиёт

Ўзбекистонда инфлясия 6,4 фоизгача пасайди

Бу ҳақда Марказий банкнинг Жамоатчилик билан алоқалар ва коммуникацион сиёсат департаменти бошқарма бошлиғи Зарина Нурбердиева

Ўзбекистонда инфлясия 6,4 фоизгача пасайди

Ўзбекистонда сентябр ойи якунларига кўра йиллик инфлясия 6,4 фоизгача секинлашди. Марказий банк 2027-йил охиригача ушбу кўрсаткични 5 фоизга туширишни мақсад қилган.

Бу ҳақда Марказий банкнинг Жамоатчилик билан алоқалар ва коммуникацион сиёсат департаменти бошқарма бошлиғи Зарина Нурбердиева брифингда маълум қилди.

Унинг айтишича, сентябр ойида базавий инфлясия 5,5 фоиз атрофида шаклланган. Аҳоли ва тадбиркорларнинг инфлясион кутилмалари ҳам пасайишда давом этмоқда.

Шунга қарамай, айрим товар ва хизматлар нархининг йиллик 5 фоиздан юқори суръатда ошиб бораётгани иқтисодиётда нарх босими сақланиб қолаётганидан далолат беради.

Марказий банк маълумотларига кўра, аҳоли даромадлари ва пул ўтказмаларининг ортиши, инвестиция фаоллиги, буджет харажатлари ҳамда олтинсиз экспортнинг ўсиши ички талабни қўллаб-қувватламоқда.

Бироқ жаҳон бозорларида озиқ-овқат, энергия ва хомашё нархларининг юқорилиги, шунингдек, тартибга солинадиган нархларни эркинлаштириш жараёни инфлясияга босим ўтказиши мумкин.

Марказий банк инфлясияни 2027-йил якунига қадар 5 фоизлик мақсадли кўрсаткичга тушириш учун қатъий пул-кредит сиёсатини давом эттиришини билдирди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.