Маҳаллий

Ўзбекистонда фуқаролардан бир қатор ҳужжатларнинг қоғоз нусхаси талаб қилинмайди

Энди банклар, нотариал идоралар, аеропортлар ва бошқа хизматларда паспорт, гувоҳнома ҳамда айрим ҳужжатларнинг қоғоз нусхаси

Ўзбекистонда фуқаролардан айрим ҳужжатларнинг қоғоз нусхаси сўралмайди

Адлия вазирлиги 2026-йил 20-октябрда 3958 ва 3959-сонлар билан давлат рўйхатидан ўтказган идоравий ҳужжатлар асосида 33 та идоравий ҳужжатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу фуқароларга ҳужжатларни электрон кўринишда тақдим этиш, тегишли ташкилотларга эса уларни қабул қилиш имконини беради.

Электрон ҳужжатлар «my.gov.уз» портали ҳамда «Ижтимоий карта» мобил иловасида жойлашади. Улар орасида биометрик паспорт, ИД-карта, туғилганлик ва никоҳ гувоҳномалари, пенсия гувоҳномаси, ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома, уруш қатнащиси ва талабалик гувоҳномалари бор.

Янги тартибга кўра, рақамли ҳужжатлар қуйидаги ҳолатларда тақдим этилиши мумкин:

- Банкларда — банк хизматларидан фойдаланиш ва айрим молиявий операцияларда шахсни тасдиқлаш учун;

- нотариал идораларда — нотариал ҳаракатларни амалга оширишда;

- аеропортларда — Ўзбекистон ҳудудидаги авиарейсларга рўйхатдан ўтишда;

- телекоммуникация хизматларида — абонент билан хизмат кўрсатиш шартномасини тузишда;

- ломбардларда — шартнома тузишда;

- тиббий-ижтимоий муассасаларда — пуллик хизматлардан фойдаланишда.

Бундан ташқари, электрон ҳужжатлар уруш қатнащиларига компенсация беришда, қон ва унинг таркибий қисмларини топширишда донор шахсини тасдиқлашда, фуқароларни ҳарбий рўйхатга олишда ҳамда бошқа бир қатор хизматларда ҳам қабул қилинади.

Электрон ҳужжатларни тақдим этиш имконияти давлат хизматларида қоғоз ҳужжатларга эҳтиёжни камайтиришга қаратилган.

Маълумот учун, 2024-йил 27-декабрдаги 897-сон Ҳукумат қарори билан шахсни тасдиқловчи ва бошқа бир қатор ҳужжатларнинг унификацияланган рақамли сервислари жорий этилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.