Маҳаллий

Ўзбекистонда энди 10-синф ўқувчилари ҳам техникумга ўқишини кўчира олади

Ўзбекистонда эндиликда 10-синф ўқувчилари ҳам техникумларга ўқишини кўчириш имкониятига эга бўлади. Бу тартиб Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорида белгиланган.

Қарорга мувофиқ, касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларининг ўқишини кўчириш ёки қайта тиклаш, шунингдек, 10-синф ўқувчиларини техникумларга ўқишини кўчириш учун ягона тартиб жорий этилади. Аризаларни Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЙИДХП) орқали электрон шаклда топшириш мумкин.

Шунингдек, ўқишни кўчириш ва қайта тиклаш бўйича хулоса беришнинг ягона тартиби ўрнатилади. Давлат хизматларини кўрсатиш жараёни тўлиқ рақамлаштирилиб, зарур маълумотларни давлат органларидан электрон шаклда олиш имконияти яратилади. Рақамли технологиялар вазирлиги билан ҳамкорликда ушбу хизматларни ЙИДХП орқали кўрсатиш имконияти икки ой муддатда йўлга қўйилади.

Ушбу қарор 10-синф ўқувчиларига техникумларда касбий таълим олиш имкониятини кенгайтириш ҳамда ўқишни кўчириш билан боғлиқ жараёнларни соддалаштиришни мақсад қилган.

Аввалроқ, Ўзбекистонда 2026/27-ўқув йилидан бошлаб техникумларда дуал таълим шаклида ўқиётганларга стипендия тўлаш бошланиши ҳақида хабар берилган эди. Вазирлар Маҳкамасининг 30-июндаги қарори билан ушбу стипендияни тўлаш тартиби белгиланган.

Ҳужжатда қайд этилишича, Касбий таълим агентлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2026/27-ўқув йилига қадар дуал таълим шаклида таҳсил олаётган ўқувчиларга стипендия тўлаш бўйича махсус платформани ишга туширади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.