Ўзбекистонда доллар яна 11800 сўмдан пастлади

Ўзбекистонда доллар курси яна 11800 сўмлик чегарадан пастга тушди.
Марказий банкнинг 26-август санаси учун белгилаган хорижий валюталар курсига кўра:
* АҚШ доллари 39,55 сўмга арзонлаб, 11778,52 сўмни ташкил этди.
* Евро 54,39 сўмга пасайиб, 13733,75 сўмга тенг бўлди.
* Россия рубли ҳам 2,73 сўмга тушиб, 138,96 сўм этиб белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ доллар курси икки кунлик кўтарилишдан сўнг 11818,07 сўмга етган эди.

