Ўзбекистонда доллар курси кўтарилди

Ўзбекистонда доллар қиймати ошди.
Марказий банкнинг маълумотларига кўра, 2-сентябрдан бошлаб хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги курслари белгиланди.
Унга кўра:
* АҚШ доллари 19,25 сўмга қимматлаб, 11820,48 сўмни ташкил этди.
* Евро курси 28,32 сўмга кўтарилиб, 13766,13 сўмга етди.
* Россия рубли ҳам 0,78 сўмга ошиб, 137,51 сўм бўлди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ доллар курси 22,46 сўмга пасайиб, 11801,23 сўмни ташкил қилган эди.

