Ўзбекистонда доллар курси 5 кунлик тушишдан сўнг кўтарилди

Ўзбекистонда доллар қиймати 5 кунлик пасайишдан кейин яна кўтарилди.
Марказий банкнинг 19-августдан кучга кирадиган хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги курсларига кўра:
* Доллар 52,28 сўмга ошиб, 11847,16 сўмни ташкил этди.
* Евро 157,81 сўмга кўтарилиб, 13843,41 сўмга етди.
* Рубл ҳам 2,77 сўмга қимматлашиб, 141,44 сўм бўлди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда доллар курси 11800 сўмдан пастлаб, 11794,88 сўмга тушган эди.

