Маҳаллий

Ўзбекистонда давлат харидларида бозор ва бошланғич нархни аниқлаш тартиби белгиланди

Ўзбекистонда давлат харидларида бозор ва бошланғич нархни аниқлаш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори билан давлат хариди предметининг ўртача бозор ҳамда бошланғич нархини аниқлаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом тасдиқланди.

Мазкур низом давлат буюртмачилари давлат харидларини амалга ошириш жараёнида харид предметининг ўртача бозор ва бошланғич нархини қандай аниқлашини белгилаб беради. Ҳужжат 2028-йил 31-декабргача амал қилади.

Унга мувофиқ, давлат буюртмачиси давлат харидлари учун ажратилган маблағлардан самарали фойдаланиши, жумладан, товар, иш ёки хизматни харид қилишдан олинадиган наф, уларнинг сифати ва қиймати ўртасидаги мақбул нисбатни таъминлаши лозим.

Шунингдек, давлат харидининг мақсадга мувофиқлиги ва зарурлиги, товар, иш ёки хизматнинг хусусиятлари, харидни ўтказиш харажатлари ҳамда товар, иш ёки хизмат қийматининг асосланганлиги ҳам инобатга олиниши талаб этилади.

Ҳар бир давлат харидини амалга оширишда харид предметининг ўртача бозор нархини ўрганиш мажбурий бўлади.

Харид қилиш тартиб-таомилларини бошлашдан олдин давлат буюртмачиси нархлар модули орқали ўртача бозор нархини шакллантиришда сўнгги 90 кундаги бозор нархлари ҳақидаги маълумотлардан фойдаланади.

Харид предметининг ўртача бозор ва бошланғич нархи бўйича электрон маълумотнома намунавий шаклда расмийлаштирилади.

Унда харид предмети, ўрганилган манбалар, жумладан, товар, иш ёки хизматлар ҳақидаги маълумотлар ҳамда ўртача бозор ва бошланғич нархни аниқлаш бўйича ҳисоб-китоблар акс эттирилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.