Маҳаллий

Ўзбекистонда болалар учун мобил паллиатив ёрдам хизмати йўлга қўйилди

Шаҳноза Мирзиёева: оғир хасталикка чалинган болаларнинг ҳаётини енгиллаштириш ва уларнинг жамиятдаги ўрнини таъминлаш муҳим

Ўзбекистонда болалар учун мобил паллиатив ёрдам хизмати иш бошлади

Ўзбекистонда болалар учун мобил паллиатив ёрдам хизмати фаолиятини йўлга қўйди. Шу билан бирга, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан болалар хосписини ташкил этиш бўйича ҳам ишлар олиб борилмоқда. Бу ҳақда Шаҳноза Мирзиёева ўз саҳифасида хабар берди.

Янги хизматнинг бош мақсади — оғир ва тузалмас касалликларга чалинган болалар ҳамда уларнинг оилаларига боланинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб зарур ёрдам кўрсатиш. Бунда оилаларга тиббий ва паллиатив ёрдамни уй шароитида ёки хосписда олиш имконини яратиш назарда тутилган.

Шаҳноза Мирзиёеванинг айтишича, ушбу ташаббус фақат тиббий ёрдам билан чекланиб қолмайди. Унинг яна бир муҳим жиҳати жамиятнинг тузалмас касалликларга чалинган болаларга муносабатини ўзгартириш, уларнинг қадр-қиммати ва ҳуқуқларини тан олишдир.

«Касаллик боланинг имкониятларини чеклаши мумкин, аммо унинг тўлақонли ҳаёт кечириши учун қилаётган саъй-ҳаракатларимизни чекламаслиги керак», — деб ёзади у.

Шаҳноза Мирзиёева болалар хосписи ташкил этилиши билан бирга, жамиятда бу каби болаларга қарашлар ҳам ўзгариши зарурлигини алоҳида таъкидлайди. Унинг фикрича, болага фақат ташхиси орқали баҳо бериш эмас, балки унинг шахсияти, хоҳиш-истаклари, орзу-умидлари ва қизиқишларини ҳам инобатга олиш лозим.

Ҳар бир бола, соғлиғидаги муаммолардан қатъи назар, жамиятнинг ажралмас қисми бўлиш, ўзини намоён этиш ва имкон қадар мазмунли ҳаёт кечириш ҳуқуқига эга.

Болалар учун мобил паллиатив ёрдам хизмати ва хоспис ташкил этилиши ана шу ёндашувни амалиётга татбиқ этиш йўлидаги муҳим қадамлардан бири саналади. Зеро, бундай ёрдамнинг мазмуни нафақат оғриқ ва азобларни енгиллаштириш, балки бола ҳамда унинг оиласига қўллаб-қувватлаш, эътибор ва муносиб ҳаёт учун зарур шароитларни яратиб беришдан иборат.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.