Маҳаллий

Ўзбекистонда Болалар фаровонлиги индекси ишлаб чиқилади

Ўзбекистонда болаларнинг ҳаёт сифати ва ҳуқуқларини баҳолашга хизмат қиладиган Болалар фаровонлиги индекси жорий этилади.

Ўзбекистонда болалар ҳаёти сифати ва ҳуқуқларини баҳолашга қаратилган янги тизим – Болалар фаровонлиги индекси жорий этилади.

Бу ташаббус "Инсон ҳуқуқлари – 2030" стратегияси доирасида амалга оширилади. Унга кўра, Болалар омбудсмани, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги 2027-йил 1-апрелга қадар ушбу индексни ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиши лозим.

Мазкур индексни жорий этишдан асосий мақсад мамлакатда "Боланинг энг яхши манфаатлари" тамойилини амалда қўллаш ҳамда болалар фаровонлиги даражасини мунтазам баҳолаш механизмларини яратишдан иборат.